Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистондаги машғулотларда қатнашган россиялик ҳарбийлар ортга қайтди
Сурхондарё вилоятидаги “Термиз” полигонида ўтган қўшма машғулотларда иштирок этган россиялик ҳарбийлар ортга қайтди. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ маълум қилди. Ўзбекистон ва Россия ҳарбийлари иштирокидаги машғулотлар Афғонистондаги вазият кескинлашгани ортида ўтди.
2 августдан 6 августгача ўтган машғулотларда икки давлатнинг 1,5 мингга яқин ҳарбийси иштирок этди. Машғулотлар давомида ҳарбийлар Марказий Осиё давлатлари ҳудудий яхлитлигини таъминлаш бўйича ўзаро ҳаракатларни машқ қилишган.
Россия, шунингдек, машғулотлар доирасида Ўзбекистонга 4та Ту-22М3 бомбардимончи самолётини юборган.
9-10 август кунлари Ўзбекистон, Тожикистон ва Россия ҳарбийлари иштирокида Тожикистоннинг Хатлон вилоятида машғулотларнинг якуний босқичи бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
14:10 / 14.05.2025
Ўзбекистон ва Эрон 1 млрд долларлик лойиҳа портфели ва савдо келишувларини шакллантирди
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
22:24 / 12.05.2025