Жамият | 15:30 / 08.08.2021
2260
1 дақиқада ўқилади

Самарқанддаги хусусий боғчада 1 ёшли бола калтаклангани айтилмоқда. Ҳолат ИИБ томонидан текширилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Самарқанддаги хусусий боғчалардан бирида 1 ёшли бола калтаклангани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат ИИБ томонидан текширилмоқда.

Самарқанд вилоят ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича (https://t.me/samiibuz/11911), жорий йил 5 август куни Самарқанд шаҳар Бўстонсарой кўчасида яшовчи Ш.Н., Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилган. У мурожаатида, Самарқанд шаҳридаги «Мечта» хусусий боғчаси тарбиячиси, шу боғчада тарбияланадиган 1 ёшли фарзандининг юз қисмига урганини баён қилган.

Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 3-сон ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.Текширув якунига кўра қўшимча маълумот берилади.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид