Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Беларуснинг 40дан ортиқ жисмоний ва юридик шахсига қарши санкциялар киритди
АҚШ Беларуснинг бир қатор жисмоний ва юридик шахсларига қарши санкциялар киритди. Вашингтоннинг фикрича, бу шахслар Беларусдаги тинч намойишларни бостиришга алоқадор ёки ҳукуматдан фойда олиб келади. Санкциялар остига тушганлар орасида Беларусь Олимпия қўмитаси ҳам бор.
“Бугун санкциялар рўйхатига киритилган шахслар тинч намойишларнинг зўравонлик билан бостирилишига ҳамда 2021 йил 23 майда Ryanair самолёти билан боғлиқ вазиятга алоқадор ёки улар Беларусдаги тузумдан халқ ҳисобидан фойда олганлар ҳисобланади”, деб айтилган АҚШ молия вазирлиги баёнотида.
Унда таъкидланишича, санкциялар остига Беларуснинг 27 жисмоний ва 17 юридик шахси тушган. Улар орасида Беларусь Олимпия қўмитаси ва тергов қўмитаси бор.
Шунингдек, Вашингтоннинг фикрича, Беларусь орқали кўмир транзитига монополияга эга “БелКазТранс”, нефт сотиш билан шуғулланувчи “Интерсервис” компаниялари санкциялар остига тушган.
Бундан ташқари, санкциялар рўйхатига Ryanair самолётининг Минск аэропортида мажбурий қўндирилишига алоқадор 5 нафар расмий шахс, жумладан Беларусь транспорт ва коммуникациялар вазири Алексей Авраменко ва вазирликнинг авиация департаменти директори Артем Сикорский киритилган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025