Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лукашенко Қримни Россияники деб тан олиши учун шартини айтди
Беларус президенти Александр Лукашенко «Беларусь 1» телеканали эфирида қачон Қрим ва Севастополни Россияга тегишли деб тан олишини айтди.
У бу масалада кўп марта савол берган журналист Владимир Соловьевни эслаб ўтди.
«Унга омма олдида айтаман: қачонки Россиядаги энг охирги олигарх Қримни тан олса ва у ерга ўз маҳсулотини етказиб беришни бошласа, мен ҳам тан оламан», – деди Лукашенко.
2014 йил мартида Қримда референдум ўтказилиб, унинг натижаларига кўра яриморол Россиянинг ҳудудий қисмига, Севастопол эса федерал аҳамиятдаги шаҳрига айланган. Бу референдум натижаларини Украина ва халқаро жамоатчилик тан олмайди.
Мавзуга оид
20:28 / 07.05.2025
Лукашенко 8 минг маҳкумга амнистия қўллаш тўғрисидаги қонунни имзолади
16:21 / 28.04.2025
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
22:19 / 25.04.2025
Лукашенко Полша ва Литвани мигрантлар сабаб хавотирга тушмасликка чақирди
19:46 / 25.04.2025