Ўзбекистон | 09:55 / 09.08.2021
1101
1 дақиқада ўқилади

Ургутда яшаш хонадонида 535 туп каннабис етиштириб келаётган шахс ушланди

Самарқанд вилояти Ургут туманида яшаш хонадонида 535 туп каннабис етиштираётган шахс ушланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Самарқанд вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида «Жиноятчиликка қарши кураш» тезкор профилактик ойлиги доирасида навбатдаги назорат тадбирлари Ургут туманида ўтказилган.

Қайд этилишича, Ургут тумани Ғўс қишлоғи Хўжагузар маҳалласида яшовчи, 1984 йилда туғилган фуқаро О. Ғ.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда ҳовлисида 535 туп каннабис гиёҳвандлик ўсимлигини ўстираётгани аниқланган. Бундан ташқари, у 200 грамм марихуанна гиёҳвандлик ўсимлиги уруғларини сақлаб келган. Ашёвий далиллар тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни ҳимоя қилиш органи тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб бормоқда.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид