Нью-Йорк губернатори номусга тегишдаги айбловлардан кейин истеъфога чиқишини эълон қилди
АҚШнинг Нью-Йорк штати губернатори Эндрю Куомо 2 ҳафтадан кейин истеъфога чиқишини эълон қилди. У 11 аёлнинг номусига тегиш бўйича ўзига билдирилаётган айбловлардан кейин шундай қарорга келди. Куомонинг таъкидлашича, унинг ўрнини ўринбосари Кэти Хочул эгаллайди.
“Юзага келган вазиятда ёрдам бера олишим мумкин бўлгани четга чиқиш ҳисобланади. Мен шундай қиламан. 14 кундан кейин истеъфога чиқаман”, деб айтган Куомо штат аҳолисига телемурожаатида.
Штат бош прокурори Летиция Жеймснинг таъкидлашича, Куомо бир неча аёлга тегажоғлик қилган. Гап штатда ва бошқа жойларда ишлаган ходималар ҳақида бормоқда. Бундан ташқари, Нью-Йорк губернатори унинг хатти-ҳаракатларидан шикоят қилган собиқ ходимидан ўч олган.
АҚШ президенти Жо Байден ушбу маълумотлар пайдо бўлгандан кейин Куомо истеъфога кетиши кераклигини айтган. Губернаторнинг ўзи эса фактлар “келтирилгандан анча фарқ қилишини” айтган.
Мавзуга оид
00:47 / 21.09.2023
Шавкат Мирзиёевнинг Ню-Йоркка ташрифи якунланди
10:57 / 08.09.2023
Нью-Йорк мэри ноқонуний муҳожирлар оқими шаҳарни вайрон қилиши мумкинлигини айтди
10:56 / 10.06.2023
Нью-Йоркда тутунли ҳаво яна бир неча кунга сақланиб қолади
22:30 / 08.06.2023