Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Толибон» Афғонистондаги яна бир вилоят марказини қўлга киритди
Толибларнинг маълум қилишича, губернатор маъмурияти жангарилар назоратига ўтган.
«Толибон» Афғонистоннинг Фараҳ вилояти маркази бўлган Фараҳ шаҳрини эгаллади. Бу ҳақда ҳаракат вакили Забиҳулло Мужоҳид ўзининг Twitter саҳифасида маълум қилди.
"Ислом амирлиги жангчилари "Ал-Фатҳ" операцияси давомида Фараҳ марказини қўлга киритди", — деб ёзди Мужоҳид.
Толибларнинг маълум қилишича, губернатор маъмурияти жангарилар назоратига ўтган.
Ўз навбатида, Tolo News телеканали Фараҳнинг катта қисми босиб олинганини хабар қилди.
9 август куни толиблар Саманганнинг Айбак шаҳрини ўз назоратига олгани ҳақида хабар қилинганди. Бундан олдин улар Нимроз, Жузжон, Кундуз, Сарипул ва Тахор вилоятлари пойтахтларини эгаллаб олган.
Мавзуга оид
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди
17:47 / 12.05.2025