Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина ўз ҳудудида АҚШнинг ракета ҳужумидан мудофаа бўлинмаларини жойлаштиришни таклиф қилди
Алексей Резниковнинг сўзларига кўра, Киев Россиянинг Қримда ядро қуролини жойлаштириш мақсадидан хавотирланмоқда.
Украина ўз ҳудудида АҚШнинг ракета ҳужумидан мудофаа бўлинмаларини жойлаштириш таклифини илгари сурди. Бу ҳақда Украина бош вазири ўринбосари Алексей Резников АҚШга ишчи ташрифи чоғида "Жеймстаун" фонди раҳбари Глен Ҳовард билан учрашувида айтди.
«Украина учун хавфсизлик соҳаси пакетини кенгайтириш зарур. Биринчи навбатда Американинг ракета ҳужумидан мудофаа бўлинмаларини жойлаштириш ҳисобига. Бизнинг қонунчилигимиз бунга изн беради», — деди у.
Резниковнинг сўзларига кўра, Киев Россиянинг Қримда ядро қуролини жойлаштириш мақсадидан хавотирланмоқда.
«Россия де-факто Азов денгизини эгаллаб олди ва Қора денгиздаги мувозанатни буткул ўзгартириб юборди. Биз Россиянинг Қримда ядро қуроли жойлаштиришга қаратилган ҳаракатларидан хавотирдамиз», — деб таъкидлади у.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
11:00 / 28.05.2025