Ўзбекистон | 10:23 / 11.08.2021
18382
3 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Кунлик беморлар 900дан ошиқ, икки касалликдан яна 10 бемор вафот этди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 903 кишида коронавирус, 472 кишида пневмония аниқланиб, икки касалликдан жами 10 бемор вафот этгани тўғрисида хабар берди.

«2021 йил 10 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 139285 (+903) нафарни ташкил этмоқда», дейилади ССВ хабарида.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 93 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 39 нафари Андижон вилоятида,
  • 19 нафари Бухоро вилоятида,
  • 75 нафари Жиззах вилоятида,
  • 29 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 18 нафари Навоий вилоятида,
  • 35 нафари Наманган вилоятида,
  • 95 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 24 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 94 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 85 нафари Фарғона вилоятида,
  • 39 нафари Хоразм вилоятида,
  • 97 нафари Тошкент вилоятида,
  • 161 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 95 нафар,
  • Бухоро вилоятида 18 нафар,
  • Жиззах вилоятида 66 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 34 нафар,
  • Навоий вилоятида 23 нафар,
  • Наманган вилоятида 43 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 127 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 96 нафар,
  • Фарғона вилоятида 76 нафар,
  • Хоразм вилоятида 51 нафар,
  • Тошкент вилоятида 82 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 121 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 132613 (+832) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Сўнгги бир кунда коронавирусга чалинган беморларнинг 7 нафари вафот этиб, расмий статистикага кўра касалликдан вафот этганлар сони 948 нафарни ташкил қилди.

ССВ 10 август куни 472 кишида пневмония аниқланиб, жами ҳолатлар сони 15871тага етгани ҳақида хабар берди. Сўнгги бир кунда уларнинг 520 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 8641 нафарни ташкил қилмоқда. 

Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 106 нафарга етди.

Ўзбекистонда жами 11 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланди.

10 августда мамлакат ҳудудлари бўйлаб COVID-19га қарши 422 221 доза вакцина қўлланди. Шундан:

  • 1-босқич эмланганлар 389 028 нафарни, 
  • 2-босқич эмланганлар 27 848 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 5 345 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатда жами 11 085 505 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 7 776 523 нафарни, 
  • 2-босқичда эмланганлар 2 405 161 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 903 821 нафарни ташкил қилди. 

Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 365 582 нафарни ташкил қилмоқда.

10 август кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

  • Самарқанд вилояти (56 252 доза), 
  • Қашқадарё вилояти (54 143 доза),
  • Тошкент вилояти (52 290 доза) банд қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:

  • Наманган  вилоятида 1 269 662 доза, 
  • Фарғона вилоятида 1 271 374 доза, 
  • Андижон вилоятида 1 191 907 доза
  • Самарқанд вилоятида 1 128 181 дозани ташкил қилмоқда.

Мавзуга оид