Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Samsung букланадиган экранли янги смартфонларини тақдим этди
Ҳар икки смартфон 5G тармоғида ишлайди. Ишлаб чиқарувчининг билдиришича, смартфонлар 2 метр баландликдан тушиб кетса ҳам экрани синмайди.
Samsung компанияси букланадиган экранли Galaxy Z Fold3 ва Galaxy Z Flip3 смартфонларини тақдим этди.
Биринчи модел 7,6 дюймли ички ва 6,2 дюймли ташқи экранга эга. Смартфон ҳар бири 12 Мп бўлган учта орқа камера ҳамда асосий экран остида жойлашган 4 Мп ва 10 Мп бўлган олд камера билан жиҳозланган. Моделга 4400 мА·с аккумулятор ва Snapdragon 888 процессори ўрнатилган.
Galaxy Z Flip3 6,7 дюймли ички ва 1,9 дюймли ташқи экран билан жиҳозланган. Модел 12 Мп бўлган иккита орқа ва 10 Мп бўлган олд камерага эга. Гаджет аккумулятори 3300 мА·сни ташкил этади ва Snapdragon 888 ўрнатилган.
Ҳар икки смартфон 5G тармоғида ишлайди. Ишлаб чиқарувчининг билдиришича, смартфонлар 2 метр баландликдан тушиб кетса ҳам экрани синмайди.
Бундан ташқари, улар 1 метр чуқурликдаги сувга тушиб кетганда ҳам бузилиб қолмайди.
Маълумот берилишича, 256 Гб хотирага эга Galaxy Z Fold3 2169 доллар, 128 Гб хотирага эга Galaxy Z Flip3 1220 доллар нархда сотувга чиқади.
Мавзуга оид
17:55 / 12.05.2025
Apple деярли бутунлай шиша iPhone чиқаради
17:30 / 29.03.2025
Мактабларда смартфонларни тақиқлашнинг ўзи етарли эмас – тадқиқот
19:00 / 28.03.2025
Samsung янги Galaxy А56 5G, А36 5G ва А26 5G смартфонларини тақдим этди
17:50 / 28.03.2025