Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина авиакомпанияси Самарқандга янги рейс очмоқда
Фото: airliners.net
Украинанинг «Bees Airline» авиакомпанияси Киев – Самарқанд рейсини йўлга қўймоқда. Бу ҳақда авиакомпания сайтида маълум қилинган.
Қайд этилишича, жорий йил 30 августдан бошлаб Украинанинг «Bees Airline» лоукостер авиакомпанияси Киев – Самарқанд – Киев йўналиши бўйича тўғридан тўғри рейсларни йўлга қўяди.
Парвозлар Boeing 737-800 самолётларида ҳафтада бир марта – душанба куни амалга оширилади.
Киев – Самарқанд
- учиш соат 15:35 да, қўниш соат 22:05 да;
Самарқанд – Киев
- учиш соат 23:05 да, қўниш соат 02:35 да. (Киев вақти билан)
Киев - Самарқанд йўналиши бўйича авиачипталар нархи 4261 гривнадан (159 доллар) бошланади.
Самарқанд – Киев йўналиши бўйича авиачипта нархи 5 333 гривнадан (199 доллар) бошланади.
«Bees Airline» авиакомпанияси 2019 йилда ташкил этилган. Aвиакомпаниянинг илк парвози Мисрга 2021 йил 18 мартда амалга оширилган.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025