Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Беларусда президентликка собиқ номзод Дмитриев қўлга олинди
Андрей Дмитриев 2020 йил августда бўлиб ўтган президент сайловида амалдаги президент Александр Лукашенкога рақобатчилик қилган тўрт нафар номзоддан бири эди.
Беларус президентлигига собиқ номзод, «Говори правду» жамоат ташкилоти ҳамраиси Андрей Дмитриев қўлга олинди, деб хабар берди ташкилот матбуот хизмати.
«Ҳозирда Дмитриев қандай сабаб ва кимлар томонидан қўлга олингани номаълум», — дейилади ташкилот Telegram-каналида.
Андрей Дмитриев 2020 йил августда бўлиб ўтган президент сайловида амалдаги президент Александр Лукашенкога рақобатчилик қилган тўрт нафар номзоддан бири эди. Мамлакат марказий сайлов комиссияси маълумотига кўра, у 1,2 фоиз овоз тўплаган.
Сайловолди кампанияси давомида у сайловга қўйилмаган Сергей Тихановский, Виктор Бабарико ва Валерий Цепкалони қўллаб-қувватлаганди.
Мавзуга оид
12:14 / 24.05.2025
Ғойиб бўлган Беларус мухолифат спикери махсус хизматлар билан алоқада гумонланяпти
19:20 / 19.05.2025
Литва Беларус устидан БМТ Халқаро судига даъво киритди
20:28 / 07.05.2025
Лукашенко 8 минг маҳкумга амнистия қўллаш тўғрисидаги қонунни имзолади
10:14 / 01.05.2025