Судан собиқ президент Умар ал-Баширни Халқаро жиноят судига топширишга қарор қилди
Судан ҳукумати мамлакатнинг собиқ президенти Умар ал-Баширни Халқаро жиноят судига топширишга рози бўлди.
Халқаро жиноят суди ал-Баширни Дарфурдаги этник ихтилоф вақтидаги геноцид, ҳарбий ва инсониятга қарши жиноятларда айбламоқда. Судан ташқи ишлар вазири Марям ал-Маҳдий ҳукумат ушбу жиноятларга алоқадор ва қидирувда бўлган бошқа шахсларни ҳам Ҳаагадаги судга топширишга қарор қилганини маълум қилган.
БМТнинг баҳолашича, 2003 йилдан 2006 йилгача Дарфурдаги ихтилофда 300 мингга яқин одам ҳалок бўлган, 2,5 млнга яқин одам зўравонликдан қочиб ўз яшаш жойларини тарк этишга мажбур бўлган. Тергов маълумотларига кўра, ал-Башир Дарфурга қўзғолонни бостириш учун араб отлиқ отрядларини жўнатган. Улар оммавий қотилликлар содир этган, уйларга ўт қўйган ва мародёрлик билан шуғулланган.
77 ёшли Умар ал-Башир Суданга 1989 йилдан бери раҳбарлик қилиб келган ва 2019 йилда оммавий норозилик намойишларидан кейин ҳокимиятдан ағдарилган.
БМТ Хавфсизлик кенгаши 2005 йилда Халқаро жиноят судига Дарфурдаги жиноятларни тергов қилиш вазифасини топширган. 2008 йилда суд ал-Баширни ҳибсга олишга ордер берган ва шу йилдаёқ у қидирувга берилган, бироқ ҳанузгача жавобгарликка тортилмай келаётганди. Собиқ президент ҳозирда Суданда ҳибсда ушлаб турилибди.
Июлда ХЖС Умар ал-Башир Дарфурдаги воқеалар бўйича илк судланувчи бўлишини маълум қилган.
Мавзуга оид
14:30 / 04.11.2024
Суданда вабо эпидемияси 852 кишининг ҳаётига зомин бўлди
20:57 / 31.10.2024
Суданда 130 аёл жинсий зўравонликдан қутулиш учун ўз жонига қасд қилди
22:43 / 21.10.2024
Суданда саҳнида россияликлар бўлган юк самолёти уриб туширилди
18:02 / 27.09.2024