Жамият | 20:54 / 12.08.2021
8968
1 дақиқада ўқилади

Хўжаобод тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари юрак хуружи ва ўпка пневмониясидан вафот этди

Хўжаобод тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Икромжон Тешабоев 12 август куни юрак хуружи ва ўпка пневмонияси сабабли вафот этди. 

У 1980 йилда Хўжаобод туманида туғилган. 2008 йили Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институтини (сиртқи) тамомлаган. 

Икромжон Тешабоев 2020  йилдан буён Хўжаобод тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида меҳнат қилиб келаётган эди. 

Аввалроқ Андижон туманига узоқ йиллар ҳокимлик қилган Ҳасанбой Ҳакимов пневмониядан, Қўрғонтепа тумани молия бўлими бошлиғи Тўхтасин Усмонов эса ўткир буйрак етишмовчилиги туфайли вафот этгани хабар қилинган эди.

Мавзуга оид