Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия мудофаа вазири Афғонистондан АҚШ қўшинлари олиб чиқиб кетилишини хато деб атади
Бен Уоллес 2020 йилда Қатарда АҚШ ва «Толибон» ўртасида тузилган келишувни ҳам хато деб айтди.
Британия мудофаа вазири Бен Уоллес Афғонистондан АҚШ қўшинлари олиб чиқиб кетилиши оқибатида жаҳон ҳамжамияти жабр кўриши мумкинлигини айтди, деб хабар берди Sky News телеканали.
«Қўшинларни олиб чиқиб кетиш хато бўлди деб ўйлайман. Бу хато оқибатлари жаҳон ҳамжамиятига қимматга тушади», — деди Уоллес.
Унинг сўзларига кўра, халқаро коалицияга раҳбарлик қилаётган АҚШ шундай қарорга келгани боис бошқа мамлакатлар ҳам ана шундай қарор қабул қилди. Уоллес «Ал-Қоида» Афғонистонга қайтишидан хавотирланмоқда.
«Мен хавотирдаман, ҳозир бундай қарор учун ноқулай вақт, чунки «Ал-Қоида» қайтади», — деди у.
Буюк Британия мудофаа вазири 2020 йилда Қатарда АҚШ ва «Толибон» ўртасида тузилган келишувни ҳам хато деб айтди. Уоллеснинг таъкидлашича, айнан ўша келишув толибларнинг ташаббусга эга бўлиши ва Афғонистонда ҳарбий ғалабага эришишига имкон берган.
Мавзуга оид
23:08 / 27.05.2025
Океандаги олди-берди: Британия Чагос оролини нега топширди?
11:50 / 26.05.2025
Британия бозорларига Ўзбекистонда етиштирилган гилос етказиб берилди
18:08 / 22.05.2025
Британия Россия махсус хизматларини 10 мингга яқин камерани бузиб кирганликда айблади
21:58 / 21.05.2025