Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
НАТО Афғонистон ҳукумати ва армиясини «имкони етганича» қўллаб-қувватлаши маълум қилинди
Алянс агар Афғонистонда ҳокимият куч билан олинадиган бўлса, халқаро ҳамжамият «Толибон» ҳаракатини тан олмаслигини билдирди.
Шимолий Атлантика алянси Афғонистон ҳукуматига имкони етганича ёрдам беради. Бу ҳақда НАТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг баёнотида маълум қилинди.
«Мақсадимиз Афғонистон ҳукумати ва хавфсизлик кучларини имкон етганича узоқроқ қўллаб-қувватлашдир», — деди НАТО бош котиби.
Алянс агар Афғонистонда ҳокимият куч билан олинадиган бўлса, халқаро ҳамжамият «Толибон» ҳаракатини тан олмаслигини билдирди.
«Толибон» агар ҳокимиятни куч билан эгаллайдиган бўлса, халқаро ҳамжамият уларни тан олмаслигини билиши лозим. НАТО низонинг сиёсий ечим топишини қўллаб-қувватлайди», — деди Столтенберг.
Аввалроқ толиблар Афғонистон пойтахти Кобулдан 50 километр масофада экани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
14:05 / 16.05.2025
Bloomberg: АҚШ Россия-НАТО кенгашини қайта тиклашни таклиф қилди
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
20:12 / 14.05.2025