Ўзбекистон | 08:49 / 13.08.2021
2611
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда содир бўлган жанжалда шеригини ўлдириб қўйган шахсга жиноий иш қўзғатилди

Самарқандда содир бўлган жанжалда шеригини ўлдириб қўйган шахсга жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда Оқдарё тумани ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йил 9 август куни Оқдарё тумани Пичоқчи маҳалласида яшовчи И.Ш ва Лойиш шаҳарчасида яшовчи И.З Самарқанд шаҳридаги ошхонада овқатланиб, буюртмани ҳисоб-китоб қилиш жараёнида жанжаллашиб қолган. Ўртада келиб чиққан келишмовчиликда И.З фуқаро И.Ш га тан жароҳати етказган. Оқибатда фуқаро И.Ш. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.

Дастлабки суриштирувда аниқланишича, ҳар икки шахс овқатланиш давомида спиртли ичимликлар истеъмол қилган ва жанжал келиб чиққан пайтда уларнинг иккаласи ҳам маст ҳолда бўлган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид