Сирдарё вилоятида ўтказилаётган тест жараёнларида 21 нафар абитуриент имтиҳондан четлаштирилган
Сирдарё вилоятида ОТМ бакалавриат таълим йўналишига кириш тест синовларини ўтказиш 2021 йилнинг 5-14 август кунларига режалаштирилган. Тест синовлари бўлиб ўтаётган Гулистон шаҳридаги «Гулистон марказий ўйингоҳи» бир кунда икки сменада, 1800 нафардан жами 3600 нафар абитуриентни қабул қилади. Бу ҳақда ДТМ Сирдарё вилояти бўлими бошлиғи Алишер Бахромов Kun.uz’га маълум қилди.
Тест синовлари учун Сирдарё вилояти ҳудудини танлаган абитуриентлар сони 35 800 нафарни ташкил этади, ҳозирга қадар 28 800 нафар абитуриент иштирок этди. Тест жараёнларини шаффоф тарзда ўтказиш учун 140 нафар назоратчи тайинланган. Жараёнларни кузатиб бориш учун 77 та видеокузатув камералари ўрнатилган. Ҳозирги кунга қадар турли шпаргалкалар, телефон олиб киришга уринишлар аниқланган ва 21 нафар абитуриент тест синовларидан четлаштирилган.
Мавзуга оид
12:37 / 05.11.2024
Сирдарёда буви ва невара қарийб 7 кг тилла тақинчоқни чегарадан яширинча олиб киришга уринди
13:10 / 06.10.2024
Антикоррупция агентлиги: Сирдарё вилоятида 5 нафар ҳоким коррупциявий жиноят содир этган
13:20 / 29.09.2024
Сирдарёда Гулистон Сув иншоотлари бошқармаси ер кадастри бўлим бошлиғи ушланди
19:22 / 21.09.2024