Ўзбекистон | 14:05 / 13.08.2021
16692
1 дақиқада ўқилади

Вишванатан Ананд 10 йилдан сўнг Тошкентга учиб келди

Беш карра шахмат «Оскар»и соҳиби, бир вақтнинг ўзида уч тизим: айланма, нокаут тизим ва матч бўйича чемпионга айланган ягона шахматчи Вишванатан Ананд Ўзбекистонга етиб келди. 

Шахмат бўйича жаҳон чемпиони Вишванатан Ананд 10–15 август кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган «Заковат-Гамбит» шахмат турнирида иштирок этади.

Шахмат турнирининг ташкилотчилари Масс-медиани қўллаб-қувватлаш фонди, Заковат ННТ, Ёшлар ишлари агентлиги ва "СкайЧес" шахмат мактаби ҳисобланади.

Унда барча ўзбекистонликлар: ёши ва рейтингидан қатъи назар иштирок этиши мумкин.

Мукофот фонди 610 миллион сўмни ташкил этади.

Мавзуга оид