Ўзбекистон | 09:02 / 14.08.2021
1499
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда қарздор ота фарзанди учун 106 млн сўм алимент тўлади

Самарқанд шаҳрида яшовчи ота бир нафар фарзанди учун 106 миллион сўм алимент тўлади. Бу ҳақда МИБ Самарқанд вилояти бошқармаси ахборот хизмати Kun.uz’га хабар берди.

Маълум қилинишича, Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг қарорига асосан қарздор A.К.дан ундирувчи Г.М.га бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун даромадининг тўртдан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган. Суд қарори буйича МИБ Самарқанд шаҳар бўлими ижро ишини юритган.

Муқим даромади бўлмаган, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлаш кераклиги инобатга олиниб, МИБ ходимлари қарздор А.К. билан суҳбат ўтказган. Унга фарзандларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳар бир отанинг бурчи эканлиги тушунтирилган.

Бундай маслаҳат ва суҳбатдан ўзига тўғри хулоса чиқарган қарздор ота шу куни фарзанди таъминоти учун 106 миллион 992 минг сўм алимент пулларини тўлаб берган.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид