Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ливанда газ танкери портлаши оқибатида 20 киши ҳалок бўлди
Ливаннинг Аккар шаҳрида газ танкерининг портлаши оқибатида камида 20 одам ҳалок бўлди, 100 га яқин одам жабрланди. Бу ҳақда Ливаннинг Қизил хоч жамияти маълум қилди.
Таъкидланишича, воқеа жойида жамиятнинг 22 жамоаси иш олиб борган. Портлаш сабаби маълум қилинмаган.
2020 йил августда Ливан пойтахти Байрутдаги портда кучли портлаш юз берганди. Унинг оқибатида 200 дан кўпроқ киши ҳалок бўлган, минглаб одамлар жабрланганди. Портлаш 4 мингга яқин бинонинг буткул ёки қисман вайрон бўлишига олиб келган. 300 мингдан кўпроқ одам бошпанасиз қолган. Портлашдан кўрилган зарар 15 млрд долларга баҳоланганди.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
20:56 / 11.05.2025
“Бунинг охири борми?” – кофрунликлар ўз ҳолига ташлаб қўйилганидан хавотирда
21:01 / 01.05.2025
Германия шимолидаги портда портлаш содир бўлди
15:26 / 25.04.2025