Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда гултувакларда гиёҳвандлик ўсимлигини етиштираётган шахс аниқланди
Самарқанд вилояти Самарқанд туманида хонадонида гултувакларда гиёҳвандлик ўсимлигини етиштираётган шахс аниқланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 12 август куни Самарқанд тумани ИИБ ходимлари туманнинг Қорасув маҳалласида яшовчи фуқаро А.С.нинг яшаш хонадонини тегишли тартибда кўздан кечирган. Тадбир давомида А.С. яшаш хонасида гултувакларда каннабис парваришланиб келаётгани аниқланиб, гиёҳвандлик ўсимлиги ҳужжатлаштириб олинган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан А.С.га нисбатан Жиноят кодекснинг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:58 / 24.05.2025
Сурхондарёда гиёҳвандлик воситасини 20 минг долларга сотишга уринган шахслар ушланди
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025