Жаҳон | 21:44 / 16.08.2021
11810
1 дақиқада ўқилади

Афғонистон собиқ мудофаа вазири Покистонга қочиб кетгани ҳақидаги хабарни рад этди ва Дубайда эканини маълум қилди

У шунингдек, собиқ президент Ашраф Ғани Покистонга йўл олганини таъкидлаган.

Афғонистон собиқ мудофаа вазири Бисмилло Хон Муҳаммадий ўзининг Покистонга қочиб кетгани ҳақидаги хабарларни рад этди, деб ёзади Интерфакс. 

«Дўстларим менинг Покистонга қочиб кетганим тўғрисида тарқатган миш-миш ёлғон, мен икки ўғлим билан Дубайга келдим ва тез орада Панжшерга (Афғонистондаги вилоят) қайтаман», — деб ёзган генерал Twitter’да.

У шунингдек, собиқ президент Ашраф Ғани Покистонга йўл олганини таъкидлаган.

Айни вақтда Афғонистондаги ҳокимият «Толибон» қўлига ўтди. Мамлакат президенти Ашраф Ғани қон тўкилишига йўл қўймаслик мақсадида мамлакатни тарк этишга қарор қилди. Унинг қаерда эканлиги ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид