Ўзбекистон | 15:56 / 16.08.2021
2719
1 дақиқада ўқилади

Бухорода савдога чиқарилган радар ва камералар ўрнатиш жойларидан бири қарийб 17 миллион сўмга сотилди 

Фото: KUN.UZ

Август ойида Бухоро вилоятининг шаҳар ва туманлари ҳудудидан радар ва камералар ўрнатиш ҳуқуқи бўйича 62 та жой сотувга чиқарилди.

new.e-auksion.uz порталидаги очиқ маълумотларга кўра, жойларнинг савдодаги бошланғич баҳоси 735 минг сўмдан 4,9 миллион сўмгача баҳоланган.

Бўлиб ўтган савдоларда Бухоро шаҳри, Ғиждувон, Ромитан, Жондор, Бухоро ва Олот туманлари ҳудудидан савдога қўйилган 14 та лот жисмоний шахслар томонидан ютиб олинган. Энг қиммат жой Бухоро шаҳри ҳудудида бўлиб, у 16 миллион 905 минг сўмга сотилган. 48 та жой эса эса талабгор бўлмагани сабабли аукцион ўтказилмаган деб топилган. 

Олдинроқ июл ойида ишга туширилган онлайн ишловчи фоторадар ва камералар тўғрисида маълумот берилганди.

 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид