Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КХШТ тожик-афғон чегарасида ҳарбий машғулотлар ўтказишга тайёргарлик кўра бошлади
1-10 август кунлари Афғонистон билан чегара яқинида, Хатлон вилоятидаги «Ҳарбмайдон» полигонида Ўзбекистон, Тожикистон ва Россиянинг ҳарбий машғулотлари ўтказилганди.
Тожик-афғон чегарасида бўлиб ўтадиган КХШТ коллектив кучлари машғулотларига тайёргарлик бошланди. Бу ҳақда КХШТ бош котиби Станислав Зась маълум қилди.
«Яқин ойлар ичида тожик-афғон чегараси яқинида бўлиб ўтадиган КХШТ коллектив кучлари машғулотларига бевосита тайёргарлик кўриш бошланди», — деди Зась.
Эслатиб ўтамиз, 1-10 август кунлари Афғонистон билан чегара яқинида, Хатлон вилоятидаги «Ҳарбмайдон» полигонида Ўзбекистон, Тожикистон ва Россиянинг ҳарбий машғулотлари ўтказилганди.
Ўн кунлик машғулотларга уч давлат армиясининг 2,5 мингдан ортиқ аскар ва офицерлари, 500та ҳарбий техника ва артиллерияси, 25та жанговар самолёт ва вертолётлари жалб қилинди.
Ҳарбий машғулотлар Афғонистонда «Толибон» ҳаракатининг фаоллашуви фонида ўтказилди.
15 август куни толиблар Афғонистонда ҳокимиятни эгаллади.
Мавзуга оид
08:34 / 18.05.2025
Ўзбекистон мерганлари Туркиядаги мусобақада яна олтин медал олди
11:56 / 24.03.2025
Ўзбекистонлик ҳарбийлар «Camp Shelby» ҳарбий базасида АҚШ Миллий гвардияси Махсус бўлинмалари билан куч синашди
12:20 / 06.03.2025
Жанубий Кореяда қирувчилар тасодифан аҳоли яшаш жойига 8 та авиабомба ташлади. 15 киши яраланди
12:06 / 29.01.2025