Меркел Германия Афғонистондан 10 минг кишини эвакуация қилиши кераклигини айтди
Канцлер шунингдек, Германия қочқинларни қўллаб-қувватлаш учун Афғонистонга қўшни мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиши кераклигини айтган.
Германия канцлери Ангела Меркел Германия Афғонистондан 10 минг кишини эвакуация қилишига тўғри келишини айтди. Бу ҳақда ўз манбасига таяниб Reuters агентлиги хабар берди.
Маълумот берилишича, улар ГФР билан ҳамкорлик қилган 2,5 минг нафар афғонистонликлар, юристлар, ҳуқуқ ҳимоячилари ва таъқиб қилиниши мумкин бўлган барча фуқаролардир.
Канцлер шунингдек, Германия қочқинларни қўллаб-қувватлаш учун Афғонистонга қўшни мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиши кераклигини айтган.
Германия ташқи ишлар вазирлиги вакилининг айтишича, эвакуация қанча вақтни талаб қилиши аниқ эмас, чунки Кобул аэропортидаги вазият мураккаб бўлиб турибди.
Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШнинг ўнлаб ҳарбий транспорт самолётлари америкалик дипломатлар, НАТО ходимлари ва Ғарбга толибларга қарши курашда ёрдам берган афғонларни эвакуация қилиш учун йўналтирилган.
Мавзуга оид
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12 / 06.11.2024
Ўзбекистон ва ЕИ афғон масаласи бўйича ўзаро маслаҳатлашувни давом эттиради
22:45 / 02.11.2024