Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда талабанинг ўқишини Тошкент давлат юридик университетига кўчириб бермоқчи бўлган фирибгар ушланди

У юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ўқишини Тошкент давлат юридик университетига кўчириб бериш эвазига 3 000 АҚШ долларини олганда ушланган.
Фуқаро Л.Н. фуқаро М.нинг Қирғизистон Республикаси, Жалолобод шаҳридаги замонавий халқаро университетидаги ўқишини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Тошкент давлат юридик университетига кўчириб бериш эвазига 3 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ, Андижон давлат университетининг тижоратлаштириш бўлими инспектори ўқишни кўчириб бериш эвазига 3 000 АҚШ долларини олган пайтда ушланганлиги хабар қилинган эди.
Мавзуга оид

22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди

23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди

19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди

07:50 / 24.05.2025