Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ашраф Ғани ва Абдулрашид Дўстум Ўзбекистондалиги ҳақидаги хабарлар яна бир бор рад этилди
Ўзбекистон ҳудудида Афғонистон этник гуруҳларининг арбоблари ва етакчилари йўқлиги маълум қилинди.
Ўзбекистон ҳудудида Афғонистоннинг айрим арбоблари ва этник гуруҳ раҳбарлари бўлиб тургани йўқ. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги маълум қилди.
«Сўнгги пайтларда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда Афғонистоннинг айрим арбоблари ва этник гуруҳлари раҳбарлари Ўзбекистон ҳудудида бўлиб тургани тўғрисидаги хабарлар тарқатилмоқда. Хусусан, уларда Ашраф Ғани, Абдулрашид Дўстум, Ато Муҳаммад Нур ва бошқаларнинг номлари тилга олинмоқда.
Расмий маълумотларга кўра, бундай хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди», дейилади хабарда.
15 август куни толиблар Кобулни қуршаб олгач, 2014 йилдан буён мамлакатга раҳбарлик қилиб келган президент Ашраф Ғани самолёт орқали Афғонистонни тарк этганди, аммо у қаердалиги ҳамон номаълум. ОАВда у Марказий Осиё мамлакатларидан бирига йўл олгани айтилганди.
New York Times нашри Доҳадаги музокараларда иштирок этаётган афғон делегацияси вакилларидан бирига асосланган ҳолда Ғани турмуш ўртоғи ҳамда икки маслаҳатчиси билан бирга Ўзбекистонга учганини айтганди. Кейинроқ президентнинг шахсий тансоқчиси Аl-Jazeera телеканалига Ғани Тошкентга учганини тасдиқлади.
Аммо Ўзбекистон ҳам, Марказий Осиёнинг яна икки давлати Тожикистон ва Қозоғистон ҳам Ғани ушбу мамлакатлардан бирига келгани ҳақидаги хабарларни рад этди.
ОАВда, у Уммон султонлигида бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган.
Шунингдек, 15 августга ўтар кечаси Афғонистон шимолидаги Мозори Шариф шаҳри ҳимоясида қатнашган ўзбеклар етакчиси Абдулрашид Дўстум ва ушбу ҳудуддаги тожиклар етакчиси Ато Муҳаммад Нур ҳам вертолёт орқали Ўзбекистон ҳудудига чекингани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Мавзуга оид
13:05 / 15.08.2022
Афғонистон собиқ президенти мамлакатни тарк этишининг асосий сабабини айтди
09:01 / 01.01.2022
«Менга икки дақиқа вақт беришди». Ашраф Ғани Кобулдан қандай қочгани ҳақида илк марта сўзлаб берди
22:16 / 06.10.2021
ОАВ: Ашраф Ғани БААга Ўзбекистон орқали қочган
19:20 / 06.10.2021