Франция жанубида ўрмон ёнғинлари сабабли минглаб одамларни эвакуация қилиш бошланди
Ёнғинлар душанба куни тушдан кейин бошланган ва тонгга яқин 5000 гектар майдонга тарқалган.
Франция жанубидаги Вар департаментида ўрмон ёнғинлари сабабли минглаб одамларни эвакуация қилиш бошланди. Бу ҳақда Вар префектураси маълум қилди.
Хабар қилинишича, кемпингларда яшовчи туристлар ҳам хавфсиз жойга кўчирилмоқда.
Ёнғинлар оқибатида уч киши енгил жароҳатланди, 19 киши тутундан заҳарланди, деб хабар бермоқда BFMTV.
Ёнғинлар душанба куни тушдан кейин бошланган ва тонгга яқин 5000 гектар майдонга тарқалган.
Қайд этилишича, 100 га яқин уйга шикаст етган, Charlemagne кемпинги бутунлай ёниб кетган. Регионда бир нечта автомобил йўллари ёпиб қўйилган.
Ёнғинларни ўчириш ишларида 700 нафар ўт ўчирувчи иштирок этмоқда. Уларга кучли жазирама, қурғоқчилик ва шамол халақит бермоқда.
Мавзуга оид
23:05 / 22.11.2024
Франциядаги музейдан 7 млн евролик заргарлик буюмлари ўғирлаб кетилди
13:52 / 20.11.2024
Франция Ўзбекистонда француз тилини ўргатиш жараёнини йўлга қўяди
23:35 / 15.11.2024
Франция прокуратураси маданият вазирини судга топширишни талаб қилди
20:58 / 12.11.2024