Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда қашқадарёлик ҳайдовчи бошқарувида бўлган юк машинаси ёниб кетди
Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида қашқадарёлик ҳайдовчи бошқарувида бўлган юк машинаси ёниб кетган. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 16 август куни соат 22:27ларда М39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобиль йўлининг Жиззах вилояти Ш.Рашидов тумани ҳудудидан ўтувчи 989-километрида ҳаракатланиб кетаётган юк машинасида ёнғин содир бўлган.

Ёнғин ҳақида хабар тушгандан сўнг, воқеа жойига Жиззах вилояти ФВБнинг ёнғин-қутқарув бўлинмаси юборилган ва ёнғин соат 23:05да бартараф этилган.
Қайд этилишича, ёнғин оқибатида, Қашқадарё вилоятида яшовчи фуқаро Ф.А. бошқарувидаги VOLVO русумли юк машинаси ва унга ортилган қурилиш материаллари тўлиғича ёниб кетган. Таъкидланишича, ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва жабрланмаган.

Дастлабки суриштирувда аниқланишича, ёнғин юк машинаси шинаси ёрилиши натижасида юзага келган. Ҳозирда кўрилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Мавзуга оид
20:09 / 25.05.2025
Тошкентдаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин чиқди
08:10 / 24.05.2025
Тошкентда Nissan автомобили ёниб кетди
21:35 / 22.05.2025
Хоразм вилояти Марказий Банки биносида ёнғин юз берди
17:03 / 22.05.2025