Жиззахлик судялар бўйича ўтказилган хизмат текширувининг холислиги масаласида алоҳида хабар берилиши айтилди
Судялар олий кенгаши томонидан ўтказилган матбуот анжуманида Kun.uz мухбири жиззахлик тадбиркор аёл Гюнел Алиева иши бўйича Kun.uz'да чиққан мақолалар юзасидан хизмат текширувининг қанчалик холис экани ҳақидаги савол билан юзланди.
“Жиззахлик судялар устидан ўтказилган хизмат текширувига айни шу суд судлов ҳайъатининг раиси бошчилик қилган ва якунда “мақолада айтилган ҳолатлар ўз тасдиғини топмагани” айтилди. Ушбу хизмат текширувини қанчалик холисона дейиш мумкин? Уни қайта ўтказиш мумкинми?” – дея савол берди Kun.uz мухбири.
Судялар олий кенгаши матбуот котиби Турсунали Акбаровнинг маълум қилишича, кенгаш ушбу мақола билан танишиб чиққан ва ўрганиш натижалари бўйича кейинроқ алоҳида маълумот берилади.
Мавзуга оид

08:26 / 26.04.2025
АҚШда мигрантнинг суд залидан қочишига ёрдам берган судья ушланди

23:16 / 11.04.2025
Сурхондарёда судяга 1000 доллар пора таклиф қилган адвокат ушланди

13:13 / 18.02.2025
АҚШда судья дўкон ўғриларини машина ювдириш билан жазолашни таклиф қилди

11:05 / 10.11.2024