Жаҳон | 12:00 / 18.08.2021
9589
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Афғонистоннинг Тожикистондаги элчихонаси Интерполдан Ашраф Ғанини қўлга олишни сўради

Элчихона шунингдек, миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчи Ҳамдулла Муҳиб ва президент маъмуриятининг собиқ раҳбари Фазл Маҳмуд Фазлийни ҳам қўлга олишни сўраган.

Афғонистоннинг Тожикистондаги элчихонаси Интерполдан Ашраф Ғанини қўлга олишни сўради. У жамоат маблағларини ўғирлашда айбланмоқда. Бу ҳақда ўз манбасига таяниб TOLOnews телеканали хабар берди.

Хабарда айтилишича, элчихона шунингдек, миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчи Ҳамдулла Муҳиб ва президент маъмуриятининг собиқ раҳбари Фазл Маҳмуд Фазлийни ҳам ана шундай айблов бўйича қўлга олишни сўраган.

Элчихонанинг фикрича, бу ўғирланган маблағларни Афғонистонга қайтаришга ёрдам беради.

16 август куни ТАСС Кобулдаги Россия элчихонаси ходимига асосланиб Ғани Афғонистонни йирик миқдордаги нақд пуллар билан тарк этгани ҳақида хабар берган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид