Ўзбекистон | 10:11 / 18.08.2021
27718
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда коронавирус ва пневмония бўйича кунлик ҳолатлар пасайиши кузатилмоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 851 кишида коронавирус, 400га яқин кишида пневмония аниқланиб, икки касалликдан жами 10 бемор вафот этгани ҳақида хабар берди.

«2021 йил 17 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 145615 (+851) нафарни ташкил этмоқда», дейилади ССВ хабарида.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 85 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 35 нафари Андижон вилоятида,
  • 21 нафари Бухоро вилоятида,
  • 49 нафари Жиззах вилоятида,
  • 21 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 17 нафари Навоий вилоятида,
  • 25 нафари Наманган вилоятида,
  • 95 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 25 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 75 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 88 нафари Фарғона вилоятида,
  • 27 нафари Хоразм вилоятида,
  • 97 нафари Тошкент вилоятида,
  • 191 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Ўзбекистонда кетма-кет учинчи кун кунлик ҳолатлар сони 900дан кам бўлмоқда, сўнгги марта 15 август куни 917 кишида вирус аниқлангани эълон қилинган, кейинги кунларда 877, 846 ва 851тадан ҳолат рўйхатга олинди.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 98 нафар,
  • Бухоро вилоятида 14 нафар,
  • Жиззах вилоятида 74 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 23 нафар,
  • Навоий вилоятида 19 нафар,
  • Наманган вилоятида 48 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 49 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 130 нафар,
  • Фарғона вилоятида 89 нафар,
  • Хоразм вилоятида 16 нафар,
  • Тошкент вилоятида 92 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 121 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 138230 (+773) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Сўнгги бир кунда коронавирусга чалинган беморларнинг яна 7 нафари вафот этиб, ССВ статистикасига кўра пандемия бошидан буён касалликдан вафот этганлар сони 994 нафарни ташкил қилди.

17 август куни 398 кишида пневмония аниқланиб, жами ҳолатлар сони 19200 нафарга етди. Кеча уларнинг 422 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 11793 нафарни ташкил қилмоқда. 

Шунингдек, 3 нафар бемор пневмониядан вафот этиб, шу кунгача қайд этилган пневмония қурбонлари сони 129 нафарга етди.

Пневмония бўйича кунлик ҳолатлар сони ҳам пасаймоқда, 15 август куни 502 ҳолат қайд этилганди, кейинги кунларда 479, 407 ва 398 кўринишида бўлди.

Мавзуга оид