Жаҳон | 21:39 / 18.08.2021
6790
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон Афғонистон устидан парвозларни тўхтатди

Қозоғистоннинг авиация соҳасидаги маъмурияти маҳаллий авиакомпанияларга йўловчилар хавфсизлигига таҳдид борлиги сабабли Афғонистон устидан парвозларни бажаришни тақиқлади.  

Маълумотларга кўра, маъмурият Афғонистон ҳаво ҳудудидан фойдаланиш бўйича таҳдидлар ва хавф-хатарларни баҳолаган. Унинг натижаларига кўра, Афғонистон устидан парвозларни тўхтатишга қарор қилинган.  

Шу муносабат билан Қозоғистон авиакомпанияларига бу ҳақида тегишли кўрсатмалар йўлланган. Парвозларга тақиқлов Афғонистондаги жорий вазият барқарорлашмагунча амал қилади.

Мавзуга оид