Ўзбекистон | 07:09 / 18.08.2021
532
2 дақиқада ўқилади

Сирдарё вилоятининг айрим ҳудудларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

«Ғаллаорол» МГҚБ Пахтакор-Янгиер МГ газ қувурида (Д-1020 мм) таъмирлаш (олов) ишларини олиб бориш мақсадида, 2021 йил 18 август куни соат 9:00дан 17:00  га қадар Сирдарё вилоятининг айрим ҳудудларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Сирдарё» газ таъминоти филиали Kun.uz’га маълум қилди.

Сардоба тумани «Пахтаобод» ГТСдан таъминланувчи 4та маҳаллада жами 3299та хонадон ва 11та улгуржи газ истеъмолчилари учун ҳамда «Учтом» ГТСдан таъминланувчи 3та маҳаллада жами 2296та хонадон ва 3та улгуржи газ истеъмолчилари учун;

Оқолтин тумани «Галаба» ГТСдан таъминланувчи 7та маҳаллада жами 5065та хонадон ва 89та улгуржи газ истеъмолчилари, «Учтом» ГТСдан таъминланувчи 3та маҳаллада жами 728та хонадон ва 10та улгуржи газ истеъмолчилари учун;

Мирзаобод тумани «Учтом» ГТСдан таъминланувчи 2та маҳаллада жами 2136та хонадон ва 6та улгуржи газ истеъмолчилари учун табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Шунингдек, 2021 йил 17 август куни Ховос тумани «Ховос» ГТСда  таъмирлаш ишлари тугамаганлиги сабабли табиий газ берилмаганлиги маълум қилинди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид