Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд шаҳрида 3 ёшли ўғлини сотмоқчи бўлган 19 ёшли қиз ва унинг онасига суд ҳукми ўқилди
Самарқанд шаҳрида 3 ёшли ўғлини сотмоқчи бўлган қиз ва унинг онасига суд ҳукми ўқилган. Бу ҳақда Олий суд Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси бошлиғи Азиз Обидов хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Самарқанд шаҳридаги кафеларнинг бирида 43 ёшли аёл ва унинг 19 ёшли қизи 3 ёшли ўғил фарзандини 600 долларга сотган вақтда қўлга олинган. Қайд этилишича, улар боладан воз кечиш тўғрисида болани олаётган шахсга тилхат ҳам ёзиб берган.
Қайд этилишича, улар қўлга олиш жараёнида аввалига болани сотмаганини айтган. Аммо далиллар қаршисида чорасиз қолишган. Шундан сўнг, дастлабки суриштирувларда қиз онасини даволатиш учун ўғлини сотишга мажбур бўлганини айтган.
Таъкидланишича, Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди раиси Ориф Пардаев бошчилигида бўлиб ўтган суд мажлисида она ва унинг қизига ҳукм ўқилган. Уларнинг иккаласи ҳам Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) 3-қисми «а» банди билан айбдор деб топилиб, кодекснинг 57-моддасини (енгилроқ жазо тайинлаш) қўллаб 4 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Мавзуга оид
00:30 / 27.05.2025
Тошкентда 22 ёшли қизни фоҳишалик учун Россияга олиб кетмоқчи бўлган аёл ушланди
21:16 / 26.05.2025
Халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик икки аёл Ўмондан экстрадиция қилинди
16:22 / 20.05.2025
Одам савдоси жинояти учун жазо чоралари кучайтирилди
15:18 / 13.04.2025