Жамият | 20:04 / 19.08.2021
1447
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда яшаш хонадонида каннабис етиштираётган шахсга жиноий иш қўзғатилди

Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманида яшаш хонадонида каннабис етиштираётган шахсга жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 17 август куни соат 15:00ларда Паст Дарғом туманида ИИБ ЖҚБ ва ХПБ ходимлари томонидан «Қорадори-2021» махсус профилактик тадбири ўтказилган. Тадбир давомида Паст Дарғом тумани Алишер Навоий маҳалласида яшовчи 38 ёшли А.Э. яшаш хонадонида 0,5 кв метр майдонда экилган маккажўхори ичида жами 18 туп ўткир ҳидли, каннабисга ўхшаш ўсимлик етиштириб келаётгани аниқланган. Ушбу ўсимликлар процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Қайд этилишича, Самарқанд вилояти ИИБ ЭКБ маълумотномасига кўра, ушбу 18 туп ўсимлик таркибида фаол гиёҳванд модда тетрагидроканнабинол мавжуд бўлиб каннабис ўсимлиги турига кириши аниқланган.

Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан Паст Дарғом тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан А.Э.га нисбатан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми (тақиқланган экинларни етиштириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид