Жаҳон | 09:16 / 20.08.2021
44184
1 дақиқада ўқилади

5та давлат АҚШга ёрдам берган афғонларни қабул қилишни таклиф этди

Фото: Reuters

5та давлат Афғонистонда АҚШга ёрдам берган афғонларни ўз ҳудудида вақтинча жойлаштиришни таклиф қилди. АҚШ давлат департаменти матбуот котиби Нед Прайснинг таъкидлашича, бундай таклифни Албания, Канада, Мексика, Уганда ва Чили билдирди.

Прайс Кобулдан эвакуация қилинадиган афғонларнинг бир қисми АҚШнинг Қатар ва Кувайтдаги базаларида вақтинча жойлаштирилишини маълум қилган. Бундан ташқари, Албания ва Канада ҳам бунда ёрдам беришга тайёрлигини айтган.

АҚШга ёрдам кўрсатган афғонларни эвакуация қилиш “Толибон” Афғонистонда ҳокимиятни эгаллагач бошланганди. Reuters ахборот агентлигининг хабар беришича, толиблар аввалги маъмуриятда муҳим лавозимларда ишлаган ёки АҚШ кучларига ёрдам берган афғонларнинг “қора рўйхати”ни тузмоқда.

АҚШ вакилининг таъкидлашича, ҳозирда Кобул аэропортида эвакуация қилинишини кутаётган 6 мингга яқин одам қолмоқда. Прайс улар орасида америкаликлар, афғонлар ва учинчи давлатлар фуқаролари борлигини қўшимча қилган.

Мавзуга оид