АҚШ толиблар эгаллаб олган ҳарбий техникага авиазарбалар бериш имкониятини кўриб чиқмоқда
Қайд этилишича, Вашингтон ҳарбий техникаларни ИШИД эгаллаб олиши ёки "Толибон" қуролларни Хитой ёки Россияга бериши мумкинлигидан ташвишланмоқда.
АҚШ ҳукумати толиблар қўлига тушган ҳарбий техникаларга авиазарбалар бериш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб ёзади Axios.
Қайд этилишича, Вашингтон ҳарбий техникаларни ИШИД эгаллаб олиши ёки "Толибон" қуролларни Хитой ёки Россияга бериши мумкинлигидан ташвишланмоқда.
"Биз афғон кучларидан тортиб олинган Америка қуроллари билан қуролланган "Толибон" жангариларини кўрдик. Бу Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчилари учун жиддий таҳдид уйғотади", – деди вакиллар палатаси аъзоси Майкл МакКол.
Қайд этилишича, зарбалар 2000дан ортиқ бронетранспортёр ва 40тагача самолётни ўз ичига олган нишонларга берилиши мумкин.
Шу билан бирга, Оқ уй бундай қадам толибларни ғазаблантиришидан хавфсирамоқда.
Мавзуга оид
22:30 / 15.11.2024
Трамп жамоаси билан Украинадаги уруш тезроқ тугайди — Зеленский
19:22 / 15.11.2024
Америкалик ҳарбий хизматчилар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ортди
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
16:56 / 14.11.2024