Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент йирик тадбиркорларни Қорақалпоғистонда имтиёзлардан фойдаланган ҳолда бизнес очишга чақирди
Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан учрашувда «Қорақалпоғистонда бизнес қилинг» ташаббусини билдирди ва имтиёзлар ҳақида гапирди.
Тадбиркорлар билан учрашувда давлат раҳбари Қорақалпоғистондаги иштирокчилар билан ҳам алоҳида мулоқот қилди.
«Қорақалпоғистон Республикаси раҳбариятига алоҳида топшириқ – «Қорақалпоғистонда бизнес қилинг» деган ғояни ўйлаб кўринглар ва ривожлантиринглар.
Маълумки, БМТ томонидан Оролбўйи минтақасида турмуш шароитини яхшилаш бўйича қатор режалар қилинган. Шундай қилингларки, йирик тадбиркорларнинг ҳеч бўлмаса учдан бири Қорақалпоғистонда бизнесини йўлга қўйсин. Уларга шундай шароит яратиб берайликки, Тошкентда, Самарқандда ёки Бухорода ишлашга нисбатан қулайроқ бўлсин.
Тегишли вазирликлар, парламент билан келишиб, менга бир ой ичида таклиф беринглар.
Чунки бирданига 10 мингдан ортиқ тадбиркор билан учрашиш камдан кам бўлади, мен уларга бундай имконият ҳақида айтмоқчиман.
Энергия таъминотида ҳам, коммунал хизматларда ҳам, йўлда ҳам, солиқларда ҳам имтиёзлар яратайлик.
Бир йил якуни бўйича Қорақалпоғистонда бизнесини йўлга қўйиб, энг яхши натижалар кўрсатган тадбиркорларни муносиб тақдирлайлик.
Шу ватанни севадиган тадбиркорларимиз бу ташаббусга бефарқ бўлмайди, деб ўйлайман», дея президент сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
16:13 / 23.03.2025
Қорақалпоғистонда юк машинасининг баки портлаб кетди. Жароҳат олганлар бор
15:34 / 28.02.2025
Ўзбекистонда фанга номаълум 2 қўнғиз тури кашф қилинди
22:01 / 25.01.2025
Қорақалпоғистон ва Андижонда пул эвазига ер олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди
17:49 / 09.01.2025