Ўзбекистон | 18:12 / 21.08.2021
36130
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Афғонистондан яна 400 нафарга яқин қочқинни қабул қилди — ОАВ

Ўзбекистон Афғонистондан яна 400 нафарга яқин қочқинни қабул қилди, улар ўзбек-афғон чегараси яқинидаги ковид-марказ ҳудудига жойлаштирилди. Бу ҳақда ТАСС ўз манбасига таяниб хабар берди.

“Қочқинларнинг янги гуруҳи Термизга самолётларда олиб келинди, уларнинг ПЗР-тестлари манфий натижа берди. Улар нима учун қўриқланаётган ҳудудга жойлаштирилгани номаълум”, – деган манба.

Gazeta.uz манбасига кўра, Термиз туманида афғон қочқинлари учун чодирли лагер ташкил этилган.

Фото: Gazeta.uz

Аввалроқ Ўзбекистон Бош прокуратураси жами 585 нафар афғон ҳарбийси 22 та ҳарбий самолёт ва 24 та ҳарбий вертолётда Ўзбекистонга кириб келгани ҳақида маълум қилган, кейинроқ бу маълумотини охиригача текширилмаган деб атаганди.

Sputnik'нинг ёзишича, Ўзбекистонга самолёт ва вертолётлар орқали келган 650 га яқин афғон ҳарбийлари маҳаллий ҳарбий полигон яқинидаги ковид-марказига вақтинча жойлаштирилган.

Жума куни ТИВ афғонистонлик 150 нафар қочқин “Толибон” томонидан хавфсизлиги кафолатланганидан сўнг ўз мамлакатига қайтарилганини билдирди. 585 нафар ҳарбий масаласи очиқ қолмоқда.

Мавзуга оид