Жамият | 13:28 / 21.08.2021
3143
1 дақиқада ўқилади

Хоразмда мурожаатини қайтариб олиш эвазига 180 млн сўм сўраган шахс ушланди

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда товламачилик билан боғлиқ жиноят фош этилди.

Жумладан, фуқаро Х.Ё. Гурлан туманидаги собиқ муқобил машина трактор парки ва унинг ёрдамчи биноларини гўёки «Г» МЧЖ раҳбари ноқонуний равишда сотиб олганлиги ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ёзган мурожаатларини қайтариб олиб, ҳаракатдан тўхтатиши эвазига, МЧЖ раҳбаридан товламачилик йўли билан 180 млн сўм талаб қилиб, шундан 4 000 АҚШ доллари ва 74 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид