Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Афғонистондан олиб чиқаётган афғонлар Испаниядаги ҳарбий базаларга жойлаштирилади
АҚШ Афғонистондан олиб чиқаётган афғонлар вақтинча Испаниядаги ҳарбий базаларга жойлаштирилади. Испания бош вазири Педро Санчес АҚШ президенти Жо Байден билан телефон суҳбатида бу мақсадда Рота ва Морон базаларини тақдим қилишга рози бўлган.
Кейинчалик қочқинлар бошқа давлатларга жўнатилади.
ОАВда маълум қилинишича, икки етакчи суҳбат чоғида Афғонистондаги вазиятдан хавотир билдирган ва халқаро ҳамжамият Афғонистондан эвакуация ва репатриация амалиётларини енгиллаштириш учун яқиндан ҳамкорлик қилиши зарурлигини таъкидлаб ўтган.
Маълумотларга кўра, АҚШ 14 августдан бери бир ҳафта ичида Афғонистондан 17 мингдан кўпроқ одамни олиб чиққан.
Испания ҳукумати сайтида маълум қилинишича, 19 августда мамлакатга Афғонистонда испан ҳукумати билан ҳамкорлик қилган қочқинларнинг биринчи гуруҳи етиб келган. Улар орасида 5 нафар испаниялик ҳам бўлган. Қочқинлар Испанияга Дубайдан ҳарбий самолётда келтирилган.
The Wall Street Journal нашрининг хабар беришича, Байден маъмурияти Афғонистондан одамларни эвакуация қилиш учун тижорий самолётларни қўлламоқчи. Бу мақсадда дастлабки босқичда 5тагача авиакомпаниянинг 20та самолётини жалб қилиш режалаштирилган.
Манбаларнинг хабар беришича, фуқаро авиацияси АҚШнинг Яқин Шарқ ва Германиядаги базаларидан одамларни олиб чиқиш учун қўлланади. Йўловчи самолётларни Афғонистонга жўнатиш режалаштирилмаган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025