Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академияси ташкил этилди
Президент қарори билан Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академияси ташкил этилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, академия барча таълим босқичларида фаолият кўрсатадиган нодавлат таълим ташкилоти ҳисобланади.
Академияда қуйидаги йўналишларда олий малакали илмий-педагогик кадрлар тайёрланади:
- халқаро ва миллий меҳнат стандартлари;
- меҳнат ҳуқуқи;
- инсон ҳуқуқлари;
- меҳнат тиббиёти;
- ижтимоий ҳимоя ва меҳнат муҳофазаси.
Академияда таълим фаолияти 2022/2023 ўқув йилидан бошланади. Таълим ўзбек, рус ва инглиз тилларида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Қабул параметрлари, абитуриентларни қабул қилиш тартиби, тўлов-контракт қиймати ҳамда педагог кадрларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдори Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси (муассис) билан келишилган ҳолда академия томонидан тасдиқланади. Академия битирувчиларига олий таълим ва профессионал таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган диплом берилади.
Ҳар йили 20 нафардан кам бўлмаган, академияга кириш имтиҳонларида юқори балл тўплаган, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида кам таъминланган оила сифатида рўйхатга олинган оилаларнинг фарзандлари бепул (муассис гранти асосида) ўқишга қабул қилинади.
Мавзуга оид
14:52 / 22.05.2025
Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси тасдиқланди
10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
13:54 / 01.05.2025
Ўзбекистонда замонавий стандартлар асосида камида 58 та мактаб қурилади
13:31 / 29.04.2025