Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мурат Камалов Қорақалпоғистоннинг 17 та шаҳар ва туманидаги тадбиркорлар билан мулоқот қилди
Кеча, 23 август куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Мурат Камалов ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Aдҳам Икрамов бошчилигида қорақалпоғистонлик тадбиркорлар билан учрашув ўтказилган. Бу ҳақда Жўқорғи Кенгес матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, учрашувда Қорақалпоғистоннинг 17 та шаҳар ва туманидаги тадбиркорларнинг таклиф, мурожаат ва муаммолари тингланган. Муаммо ва мурожаатлар нимадан иборат бўлганлигига аниқлик киритилмаган. Шунингдек, қорақалпоғистонлик тадбиркорлар Жўқорғи Кенгеси Раисига қандай таклиф билдиргани ҳам номаълум.

Онлине тарздаги мулоқотни Савдо-саноат палатаси раиси Aдҳам Икрамов олиб борган. Учрашувда тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этишга қаратилган 7 та муҳим йўналиш бўйича чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилган.
Мавзуга оид
16:13 / 23.03.2025
Қорақалпоғистонда юк машинасининг баки портлаб кетди. Жароҳат олганлар бор
20:06 / 19.03.2025
Президентнинг тадбиркорлар билан учрашуви. Бизнес учун қандай ўзгаришлар бўлади?
15:34 / 28.02.2025
Ўзбекистонда фанга номаълум 2 қўнғиз тури кашф қилинди
22:01 / 25.01.2025