Жаҳон | 07:31 / 24.08.2021
19242
2 дақиқада ўқилади

Олимлар коронавируснинг барча штаммларидан ҳимояловчи антитаначани аниқлашди

Фото: ТАСС

Вашингтон университети тиббиёт мактаби олимлари коронавирусга қарши 43та антитаначани ўрганиб чиқишди ва улардан бири вируснинг барча маълум мутацияларини бартараф эта олишини аниқлашди.

Маълумотларга кўра, SARS2-38 антитаначаси коронавируснинг “альфа”, “бета”, “гамма”, “дельта”, “каппа”, “йота” штаммлари ва бошқа кам тарқалган мутациялари билан кураша олади. Антитаначанинг бу хусусияти у вируснинг турли штаммларида ўзгаришсиз қолувчи спайк оқсилига бирика олиши билан тушунтирилади.

“Бу антитанача бир вақтнинг ўзида ҳам юқори бартараф этувчи хусусиятга (бу унинг кам миқдорда ҳам яхши ҳимоялашини англатади), ҳам кенг ҳимоя таъсирига (бу унинг барча штаммларга қарши ишлашини англатади) эга”, деб айтган тадқиқот муаллифларидан бири, тиббиёт фанлари доктори Майкл Даймонд.

Олимлар коронавируснинг кўплаб штаммлари дастлабки штамм асосида ишлаб чиқилган дори воситаларига қарши бардошли эканидан огоҳлантиришмоқда. Уларнинг таъкидлашича, шу сабабли иммунитетни қўллаб-қувватловчи самарали нейтралловчи антитаначалар зарур.

Мавзуга оид