Ўзбекистон | 08:01 / 24.08.2021
4305
1 дақиқада ўқилади

Швейцария томонидан тақдим этилган 1 миллиондан ортиқ тиббий ниқоблар Ўзбекистонга олиб келинди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашда мамлакат саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш мақсадида турли мамлакатлардан беғараз ёрдам сифатида шахсий ҳимоя воситалари, тиббий ниқоблар ва бошқа зарур воситалар тақдим этиб келинмоқда

Санитария-эпидемиология хизмати хабарига кўра, ана шундай тадбирлардан яна бири сифатида Швейцария ҳукумати томонидан тақдим этилган беғараз кўмакни айтиш мумкин.

Швейцария ҳукумати томонидан беғараз кўмак сифатида тақдим этилган FFP2 маркали 1 145 000 дона тиббий ниқоблар Ўзбекистонга олиб келинди.

Тиббий ниқоблар коронавирусга қарши курашиш доирасида Ўзбекистон тиббиёт муассасаларининг тиббий таъминот захираларини мустаҳкамлашга кўмаклашиш мақсадида жўнатилганини таъкидлаш жоиз.

Тошкент аэропортида тақдим этилган тиббий ниқоблар ҳукумат вакиллари томонидан қабул қилиб олингани айтилади. 

Мавзуга оид