Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистон тарихида олимпиада совриндори бўлган илк спортчига Lexus ва квартира совға қилинди
21 ёшли туркманистонлик Полина Гурьева Токио олимпиадасининг тош кўтариш баҳсларида кумуш медални қўлга киритганди. 59 кг вазн тоифасидаги баҳсларда қатнашган оғир атлетикачи Туркманистон спорти тарихида илк марта олимпиада ўйинларида медал олган атлетга айланди.
Турмканистон ҳукумати спортчини қимматбаҳо совғалар билан тақдирлади. Унга мамлакат пойтахтидан 3 хонали элит квартира, 50 минг доллар мукофот ва «Lexus 570 Sport Plus 2021» маркали йўлтанламас машина совға қилинди. Шунингдек, спортчининг биринчи мураббийи Ахмед Сариев «Туркманистон мустақиллигига бўлган улкан муҳаббат» ордени билан мукофотланди. Оғир атлетика бўйича Туркманистон миллий жамоаси мураббийи Артур Эмирянга «Toyota Camry» машинаси совға қилинди.

Туркманистон президентининг Полина Гурьевага йўллаган табрик хатини президентнинг ўғли Сердар Бердимуҳаммедов ўқиб берди. Унда Гурьеванинг Токиода медал қўлга киритгани мамлакатда спортчиларга яратилган улкан имкониятлар самараси экани айтилди.

Маълумот учун, Токио олимпиадасида Марказий Осиё мамлакатлари орасида энг яхши натижани Ўзбекистон қайд этди. Ўзбекистонлик атлетлар 3 та олтин ва 2 та кумуш билан минтақанинг энг яхшиси, умумжамоа ҳисобида 32-ўринда бўлди. 2 та кумуш ва 1 та бронза қўлга киритган Қирғизистон 70-ўринни, 1 та кумуш билан Туркманистон 77-ўринни, 8 бронза билан Қозоғистон 83-ўринни қўлга киритди. Тожикистон делегацияси Токиодан медалсиз қайтди.
Мавзуга оид
14:25 / 08.05.2025
Ўзбекистон ва Туркманистон товар айирбошлаш ҳажмини 2 млрд долларга етказишга келишиб олди
17:26 / 29.04.2025
Туркманистон президенти Очилбой Раматов билан учрашди
18:14 / 24.04.2025
Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов биргаликда дарахт экиб, «Замонлар садоси» кўргазмаси билан танишди
14:31 / 24.04.2025