Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Имомали Раҳмон Афғонистонда ушбу мамлакат тожиклари иштирокида инклюзив ҳукумат тузишни таклиф қилди
Тожикистон миллий озчилик нуқтайи назари ҳисобга олинмаган, таъқиб қилиш ва ажратиб қўйиш йўли билан тузилган ҳеч қандай бошқа ҳукуматни ҳеч қачон тан олмаслигини билдирди.
Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Покистон ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайшийни қабул қилди, деб хабар берди Азия-Плюс.
Қайд этилишича, суҳбат давомида Афғонистондаги вазият муҳокама қилинди.
Томонлар Афғонистон гуманитар инқироз ёқасида тургани ҳамда афғон муаммоси минтақавий ва дунёвий муаммога айланганини таъкидлади.
Тожикистон томони мамлакатдаги хавфсизлик муаммосини ҳал қилиш учун барча миллий озчилик, айниқса, Афғонистон аҳолисининг 46 фоиздан кўпроғини ташкил этувчи тожиклар иштирокидаги инклюзив ҳукумат тузиш зарурлигини билдирди.
“Тожиклар Афғонистоннинг бўлажак ҳукуматида муносиб ўрин эгаллаши даркор. Тожикистон бутун афғон халқи, барча миллий озчилик нуқтайи назари ҳисобга олинмаган, таъқиб қилиш ва ажратиб қўйиш йўли билан тузилган ҳеч қандай бошқа ҳукуматни ҳеч қачон тан олмайди”, дейилади Тожикистон президенти матбуот хизмати хабарида.
Қайд этилишича, фактлар толиблар мамлакатнинг бошқа сиёсий кучлари иштирокидаги вақтинчалик ўтиш ҳукуматини тузиш тўғрисидаги аввалги ваъдаларидан воз кечиб, ислом амирлигини тузишга тайёрланаётганини кўрсатмоқда.
Мавзуга оид
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
17:37 / 17.05.2025
Тожикистонда Ҳажга ёзилганлар маблағларини ҳудудни ободонлаштириш учун сарфлади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:55 / 14.05.2025