Ўзбекистон | 10:32 / 25.08.2021
9578
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Кунлик тузалиш ҳолатлари кунлик касалланиш ҳолатларидан кўпайди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 834 кишида коронавирус, 357 кишида пневмония аниқланиб, икки касалликдан жами 12 бемор вафот этгани ҳақида хабар берди.

«2021 йил 24 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 151517 (+834) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 85 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 38 нафари Андижон вилоятида,
  • 19 нафари Бухоро вилоятида,
  • 35 нафари Жиззах вилоятида,
  • 17 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 15 нафари Навоий вилоятида,
  • 23 нафари Наманган вилоятида,
  • 86 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 24 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 33 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 78 нафари Фарғона вилоятида,
  • 25 нафари Хоразм вилоятида,
  • 119 нафари Тошкент вилоятида,
  • 237 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 91 нафар,
  • Андижон вилоятида 226 нафар
  • Бухоро вилоятида 30 нафар,
  • Жиззах вилоятида 41 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 21 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 63 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 64 нафар
  • Сурхондарё вилоятида 18 нафар,
  • Фарғона вилоятида 67 нафар,
  • Хоразм вилоятида 46 нафар,
  • Тошкент вилоятида 109 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 133 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 144304 (+909) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

ССВ сўнгги бир кунда коронавирусга чалинган беморларнинг 8 нафари вафот этиб, пандемия бошидан буён Ўзбекистонда расмий статистика бўйича ушбу касалликдан вафот этганлар сони 1043 нафарни ташкил қилгани ҳақида хабар берди.

Шунингдек, 24 август куни 357 кишида пневмония аниқланиб, жами ҳолатлар сони 21791тага етди. Кеча уларнинг 325 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 14328 нафарни ташкил қилмоқда.

4 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 152 нафарга етди.

Мавзуга оид